empty
 
 

Бузилиш (пробой) — буқа (кўтарилувчи) тренд вақтида шаклланувчи модель, сотувларнинг бошланиши тўғрисида хабар беради. Баъзида нархни ортиқча сотилганлик ҳудудига киритади.

Мазкур фигура узун қора кун билан очилади, ундан кейин яна битта қора кун келади, унинг шами олдинги кун билан узилишга эга. Шу пастга қараб узилишдан сўнг кейинги учта шам анча паст нархларга қараб олиб боради.

Бузилиш қора шамлардан иборат, бу кун қора ҳам, оқ ҳам бўлиши мумкин. Узилишдан кейинги уч кун "Учта қора қарға" моделига ўхшайди, чунки бу фигураларнинг максимумлари ва минимумлари пасаювчи кетма-кетликни ҳосил қилади.

Охирги кун барча олдинги кунларни кичик қора жисмлар билан тўла қоплаб олади. Бу куни ёпилиш фигуранинг биринчи ва иккинчи кунлари орасидаги узилиш орасида юз беради.

Айиқ бузилиши

Айиқ характерига эга бузилиш тренд йўналишида узилишга эга бўлиб, ундан кейин уч кун келади, уларнинг ҳар бири анча юқори нархда бўлади. Кўтарилувчи трендда оқ узун шам ҳосил бўлади. Кейинги куни нархнинг юқорига узилиши юз беради ва яна битта оқ жисм шаклланади. Шундан сўнг икки кун нархларининг кўтарилиши келади. Бу кунлар доим оқ рангга бўялган, бундан моделнинг учинчи куни ёки узилишдан кейинги иккинчи кун мустасно бўлиб, улар оқ ҳам, қора ҳам бўлиши мумкин. Бу янги максимумга эришиш муҳим.

Учта куннинг кунлик минимал даражалари узилишидан сўнг аввал кунларнинг минимал нархларидан юқори бўлиши керак.

Моделнинг ғояси:

Нархлар тренд йўналишида ўсиш суръатларини орттиради, бу эса ортиқча сотилганликка олиб келади. Охирги кун тренднинг қайтиб бурилишидан далолат беради, бунда ёпилиш нархи биринчи ва иккинчи кунларнинг нарх узилиши ичида жойлашади.

Моделни қандай ажратиб олиш мумкин?

1. Биринчи кун доим узун, унинг ранги эса трендга мос келади.

2. Иккинчи кун ҳам шу рангда, унинг шами эса тренд йўналишида узилиш қилади.

3. Учинчи ва тўртинчи кунлар тренднинг мавжуд йўналишини қўллаб-қувватлайди, уларнинг нархлари эса тренд томонга қараб ўсади.

4. Бешинчи кун доим узун ва қарама-қарши рангга эга. Бу куни савдолар биринчи ва иккинчи кун шамлари орасида узилишлар ичида ёпилади.

Моделнинг ривожланиш сценарийси ва модели

Шуни ёдда тутиш муҳимки, тренд катта узилиш шакллангандан сўнг суръатни оширади, кейин эса тўхтата бошлайди, аммо бунда тренднинг йўналишини сақлаб қолади.

Бу модель учун тренднинг секинлик билан сусайиши хосдир, қарама-қарши йўналишда сакраш эса охирги уч кунда юз бераётганларни тўла изоҳлаб беради. Тренднинг қисқа муддатга бурилиши пайдо бўлиши мумкин.

Моделнинг мослашувчанлиги

Моделнинг асосий негизлари сақланиб тургунча у эгилувчан бўлади. Агар охирги кун дастлабки узилишнинг ичида ёпилса, узишидан сўнг уч кундан ортиқ ўтиши мумкин. Бироқ узилишдан сўнг икки кун ҳам ўтиши мумкин.

Моделнинг шакл алмашиниши

Бузилиш буқа модели тўқмоққа айланиши мумкин. Уни тўқмоқ сифатида белгилаш мумкин бўлиши учун редуцияланган шамнинг пастки сояси жисм узунлигидан икки марта учун бўлиши керак. Агар иккинчи кун узилиши катта ва учинчи ҳамда тўртинчи кунлар анча паст нархлар билан кузатилса, шундай бўлиши мумкин.

Бузилиш айиқ модели унинг нарх диапазонининг пастки қисмида оқ танали узун оқ шамга келтирилади. Бу фигура тушаётган юлдузга айлана олмайди, чунки иккинчи куни ҳосил бўладиган ниҳоятда катта узилишга ва нархларнинг кейинги ошиши кузатилади.

Турдош моделлари йўқ.

Буқа бузилиши
Буқа бузилиши
Айиқ бузилиши
Айиқ бузилиши

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок